Ссылки доступа

Душанба куни Тожикистонда икки марта ер қимирлади


Тожикистонда 6 март куни икки марта зилзила юз бергани тўғрисида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Тошкент вақти билан соат 02:26 даги ер қимирлашининг кучи Рихтер балласи бўйича 3,7 балл бўлган. Координаты Зилзила: 37,94 градус шимолий кенглик; 73,59 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 212 километров. Зилзила эпицентр Тошкентдан 526 километр жануби-шарқда

Тошкент вақти билан соат 03:10 да юз берган иккинчи зилзила эпицентр Тошкентдан 490 километр жануби-шарқда бўлган. Координаты Зилзила: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,3 градус шарқий узунлик. Зилзила кучи Рихтер балласи бўйича 4,6 балла бўлиб, унинг чуқурлиги 100 километров.​

XS
SM
MD
LG