Ссылки доступа

Бош прокуратура вайнер Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан жиноят иши очди


Uzbekistan - Weiner Farkhod Mannopov.
Uzbekistan - Weiner Farkhod Mannopov.

Бош прокуратура 6 март куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан 26 ёшли таниқли вайнер Фарход Манноповнинг ўлими юзасидан текширув ўтказилганини ва текширув натижасида жиноят иши қўзғатишга қарор қилинганини билдирди.

“Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади»,- дейилади хабарда.

Бош прокуратура 5 март куни тарқатган баёнотида Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссизлигини ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирганди.

Вайнернинг ўлими ижтимоий тармоқларнинг ўзбек контентида анг кўп муҳокама қилинаётган асосий мавзулардан бирига айланди.

Mittivine каналининг муаллифи бўлган Маннопов 5 марта куни жарроҳлик амалиётидан ўтказилган эди. У операции 20 дақиқа олдин ижтимоий тармоқда видео тарқатиб, бурнидаги жароҳатни бартараф этиш учун врачга мурожаат қилганини айтганди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, таниқли вайнер Манноповнинг ўлимига гўё «наркоз дозасининг ошириб юборилгани сабаб бўлган».

Бош прокуратура 5 март куни мазкур воқеа юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини, текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини қилгандилум.

Ижтимоий тармоқларда 5 марта куни Фарҳод Манноповнинг дафн маросимидан олингани айтилаётган видеолар тарқалди. Блогерларнинг ёзишларича, жанозада ўн миндан кўпроқ киши иштирок этган.

XS
SM
MD
LG