Ссылки доступа

Туркиядаги мухолифат президентлик учун ягона номзодни илгари сурди


Кемаль  Кылычдароглу (в центре)
Кемаль  Кылычдароглу (в центре)

Туркияда олти партиядан иборат мухолифатдаги “Халқ иттифоқи”дан президентликка ягона номзод сифатида Кемал Киличдароғлу кўрсатилди. 74 ёшли сиёсатчи Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган Республика халқ партиясини бошқаради.

“Euronews” хабарига кўра, мухолифатдан ягона номзод кўрсатиш бўйича музокаралар қийин кечган. Хусусан, “Яхши партия” етакчиси Мерал Акшенер номзодга рози бўлмаган. Мухолифат блокида иккинчи кучли партия бўлган собиқ ички ишлар вазири Камол Киличдароғлунинг мухолифлари сифатида Истанбул ва Анқара мерини қўллаб-қувватлайди. У мухолифат ғалаба қозонса, Анқара ва Истанбул ҳокими вице-президент бўлади, деган ваъда эвазига “Халқ иттифоқи”дан чиқмасликка рози бўлган.

Мухолифат, агар Туркияда шу йилнинг баҳорида ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловларида унинг номзоди ғалаба қозонса, давлат раҳбарининг айрим ваколатларини чеклашни ва парламент тизими элементларини кучайтиришга интилишни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Reuters.

Ражаб Тоййиб Эрдўған 10 март куни сайловга тайёргарлик кўриш ҳақидаги фармонни имзолашини маълум қилди. Фармон имзолангач, 14 май куни овоз бериш билан якунланиши кутилаётган 60 кунлик сайлов олди даври бошланади.

Сайловолди баҳсларида Туркияда ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган яқинда рўй берган кучли зилзила устунлик қилиши мумкин. Президент Эрдўғонга мухолифатнинг асосий даъвоси ҳокимиятнинг вайронкор зилзилалар оқибатларини бартараф этишга етарлича тайёргарлик кўрмагани ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишдаги камчиликлардир.

XS
SM
MD
LG