Ссылки доступа

Рамзан Қодиров Чехияда ўғирланган айғир ўзига тегишли бўлганини тасдиқлади


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Чехиянинг Крабчице қишлоғидаги отхонадан ўғирланган Зазу лақабли зотли айғир от ҳақиқатан ҳам ўзига тегишли экани ҳақида телеграм каналида маълум қилди.

Jezdci порталида тарқатилган хабарда айтилишича, Қодиров отни 2012 йилда WH Sport International ширкатидан сотиб олган ва Дубайдан Чехияга келтирган. Полиция 4 мартга ўтар кечаси ўғирланган отни деярли 400 минг крон (тақрибан 18 минг долларга) баҳолаган. Зазу Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилгани ортидан Қодировга таалуқли мулк қаторида санкция остига тушган.

Қодиров телеграм каналида отнинг ўғирланишидан таажуб билдирди ва Зазунинг нархи атайин пастлатиб кўрсатилганини, аслида у камида 10 миллион доллар туришини ёзди.

Зазу шу кунгача 36 та пойгада иштирок этган ва 9 марта биринчиликни қўлга киритган. У пойгаларда умумий ҳисобда 1,2 миллион евро топган. Кейинги йилларда Зазудан насл олиш мақсадида фойдаланилаётган эди.

XS
SM
MD
LG