Ссылки доступа

Андижонда аёл ўзини ёқиб юборди


Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи 23 ёшли келин адирлик ҳудудида ўзига бензин қуйиб, ёқиб юборди. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди.

7 март куни соат 11:00 атрофида Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 23 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, туманнинг «Бирлашган» маҳалласида яшовчи аёл қўлида бўлган идишдаги бензинни устидан қуйиб, ўзини ёқиб юборган. Шу пайтда ўша ерда бўлган фуқаролар томонидан қутқариб қолинган.

Бироқ у шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди.

Суиқасд сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG