Ссылки доступа

Қозоғистонда маиший зўравонлик учун жазо кучайтирилади


Қозоғистон парламенти Сенати кундалик ҳаёт соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган тузатишлар лойиҳасини ҳам кўриб чиқди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, маиший соҳада содир этилган жиноятлар, яъни баданга оғир шикаст етказиш, ўртача оғирликдаги зарар, жиноятчига моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан қилмишни содир этишнинг квалификация белгилари киритилади.

Бу ўз навбатида жиноятнинг оғирлигини оширади ва ўз навбатида, Жиноят кодексининг 106 моддаси бўйича жазони кўпайтиради. Ушбу модданинг санкцияси уч йилдан саккиз йилгача қамоқ жазосини назарда тутади. Янги қонун лойиҳасига кўра, у олти йилдан 10 йилгача таклиф этилади.

Мамлакатда маиший зўравонли ҳамон жиддий муаммолигича қолмоқда. Статистик маълумотларга кўра, аксарият қозоғистонликлар эри ёки шериги томонидан зўравонликка учраган. Мамлакат ички ишлар органлари маиший зўравонликка учраган аёллардан йилига 100 мингдан ортиқ шикоят аризаларини олади.

ИИВ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 10 ойи давомида соғликка ўртача ва оғир шикаст етказиш моддалари бўйича очилган 794 та ишда 93 нафар аёл вафот этган. Жорий йил бошидан буён ички ишлар органлари томонидан оилавий зўравонлик сабаб 18 та қотиллик қайд этилган.

Расмий статистик маълумотлар ҳақиқий рақамларни акс эттирмаслиги мумкин. Негаки аксарият ҳолларда қурбонлар полицияга мурожаат қилмайди.

XS
SM
MD
LG