Ссылки доступа

Пул ювишда тергов қилинаётган Хабибула Абдуқодир Қирғизистондаги йирик инвестор деб топилди


Тадбиркор Ҳабибула Абдуқодирга алоқадор компаниялар Бишкекда йирик меҳмонхона ва масжид қуриши маълум бўлди.

Садир Жапаров 10 март куни собиқ Норин ресторани ўрнига беш юлдузли меҳмонхона, бизнес марказ, турар-жой ва савдо майдончаларини ўз ичига олган кўп функцияли мажмуа ҳамда Орто-Саи қишлоғида 20 минг кишилик масжид қурилиши учун капсула қўйди.

Президент матбуот хизмати эълон қилган сурат ва видеода пул ювиш ва контрабанда ишида халқаро ОАВ текширувларида кўрсатилган тадбиркор Хабибула Абдуқодир ҳам акс этган. Ушбу хабар жамиятда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Президент матбуот хизмати кўп функцияли мажмуани халқаро компаниялар қуришини маълум қилди, бироқ бу компаниялар кимга тегишли эканлигини аниқламади. Шунингдек, масжид қурилиши билан хорижий инвесторлар шуғулланаётгани маълум қилинди.

11 март куни президент Садир Жапаров давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида Хабибула Абдуқодир билан ҳамкорлик ҳақида фикр билдирди ва уни инвестор деб атади.

Озодлик радиоси, Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази (OCCRP) ва Kloop.kg билан ҳамкорликда эълон қилган суриштирувида асли уйғур бўлган тадбиркор Хабибула Абдуқодирнинг Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раийбек Матраимов ва уларнинг алоқалари ҳақида сўз юритилган. Ўз вақтида Қирғизистонда катта резонансга сабаб бўлган ушбу суриштирув 2020 йил октябрь ойидаги оммавий тартибсизликларнинг сабабларидан бирига айланган. Айнан шу тартибсизликлар натижасида ҳозирги президент Садир Жапаров ҳокимиятга келди.

Озодлик Радиоси, OCCRP ва Kloop.kg олиб борган суриштирув давомида Абдуқодир яширин тармоқни бошқаргани маълум қилинган. У миллионлаб долларлик декларация қилинмаган ва нотўғри муомалада бўлган товарларни Хитойдан Қирғизистонга ва ундан Марказий Осиё бозорларига олиб ўтган.

XS
SM
MD
LG