Ссылки доступа

Туркманистонда ит ва мушуклар оммавий ўлдирилмоқда (видео)


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Туркманистонда ит ва мушукларни оммавий ушлаш ва ўлдириш яна давом этмоқда.

Сўнгги кунларда Туркманободнинг 3-микрорайон, хусусан, Гагарин кўчаси ва Химик посёлкасида бошпанасиз ҳайвонлар оммавий қўлга олиниб, ўлдирилди. Гувоҳлар кўра, 11 сонли уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари ҳайвонларни шафқатсизларча ушлаган. Шаҳарда заҳарли ўлжани еб, ўлган ҳайвонлар ҳам қайд этилган.

Уй ҳайвонларига шафқатсиз муносабат Ашхободда ҳам қайд этилган. Пойтахтлик ҳайвонлар ҳимоячисига кўра, Ашхободда ҳам ҳар ерда мушукларнинг мурдаларини учратиш мумкин.

“Туркманистон Хроникаси” мустақил нашрининг хабар беришича, 6-7 март кунлари "Химик" микрорайонида аҳоли, жумладан, болалар кўз ўнгида 15 та ит ўлдирилган. Нашрнинг аниқлик киритишича, уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари ит ва кучукларни заҳарлаб ёки арматура билан уриб ўлдирган. 5 март куни эса кўчада бир неча ўлик итларнинг жасадлари ёқиб юборилган.

Ярим йилдан буён Туркманобод аҳолиси бошпанасиз ҳайвонлар учун бошпана ташкил этишда ёрдам сўраб маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилмоқда. Маҳаллий маъмурият фаолларнинг мурожаатини қаноатлантирмаганидан сўнг, улар ҳайвонлар учун бошпана ташкил этишни сўраб президент Сердар Бердимуҳамедовга мурожаат қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 24 июлида мамлакат президенти “Итларни кўпайтириш ва кинологик фаолият тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди. Ушбу қонун итларга нисбатан шафқатсизликни тақиқлайди.

XS
SM
MD
LG