Ссылки доступа

Июнда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг биринчи чемпионати бўлиб ўтади


Тожикистон терма жамоаси футболчилари
Тожикистон терма жамоаси футболчилари

Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) илк эркаклар терма жамоалари иштирокидаги биринчи чемпионат шу йилнинг 9-21 июн кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Тожикистон футбол Федерацияси. Чемпионат қаерда ўтказилиши ҳозирча номаълум.

CAFAга аъзо бўлган барча олтита ассоциация – Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон чемпионатда иштирок этишини тасдиқлаган. Турнирда Россия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Марказий Осиё футбол ассоциацияси ҳам мусобақада иштирок этиш учун Осиё термаларидан бирини таклиф қилди. Ҳозирча қайси жамоа ҳақида гап кетаётгани номаълум.

Биринчи чемпионат қуръа ташлаш натижаларига кўра, 8 та жамоа тўртта жамоадан иборат икки гуруҳга бўлиниб, ўйинлар бир турда давра тизими бўйича ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари финалда ўзаро тўқнаш келишади. Ўз квартетларида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар учинчи ўрин учун курашади.

Тожикистон Футбол Федерацияси ҳисоботида айтилишича, хорватиялик мутахассис Петр Сегрт бошчилигидаги тожикистонлик терма жамоаси учун CAFA-2023 чемпионатида иштирок этиш келаси йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2023 финал қисмига тайёргарлик босқичларидан бири бўлади.

XS
SM
MD
LG