Ссылки доступа

Бердимуҳамедовларнинг тўй маросимидан кейин Авазада ҳаракатланиш чекланди


Аваза (фото из архива)
Аваза (фото из архива)

11 март куни Туркманбошида Халқ Маслахати раисининг набираси Каримгулининг тўйи муносабати билан Авазада Бердимуҳамедовлар оиласи томонидан ўтказилган маросим туфайли ҳаракат қисман чекланди.

Туркманбошида яшовчи фуқароларга кўра, 11 март куни баъзи автобусларнинг қатнови тўхтатилган. Авазага қатнайдиган такси ва ҳатто темир йўл транспорти ҳам шу куни ишламаган. Туркманбошининг «Кенар» ва «Алтмиш» бозорлари ёпилган, тушгача Авазанинг асосий йўли атрофига гуллар экилган.

Авазадаги манбааларга кўра, 11 март куни кечқурун Бердимуҳамедовлар оиласи Елкен кўнгилочар мажмуасида зиёфат қилган. Мажмуада бўлиб ўтган тантанали тадбир муносабати билан Туркманбоши шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Аввалроқ Туркманистон мустақил нашрлари 26 февраль куни Ашхободдаги Аркадағ меҳмонхонасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг набираси 21 ёшли Керимгулининг тўйи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.

Озодлик радиоси манбаларининг хабар беришича, ҳафта охирида Авазада бўлиб ўтган маросимда Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг оила аъзолари, шунингдек, келин куёвларнинг қариндошлари иштирок этган. Маълумотларга кўра, тантанали маросимда таниқли эстрада хонандалари ва Туркманистон халқ артистлари чиқиш қилган.

8 март куни мамлакат давлат нашрларида Гурбангули Бердимуҳамедов “Ёшларга табрик” номли янги қўшиқ ёзгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Бердимуҳаммедовлар оиласи аъзолари ҳақидаги маълумотларнинг аксарияти туркман жамоатчилиги учун ёпиқ. 2022 йил ёзида президент Сердар Бердимуҳамедов ва унинг ўғли Каримгули Саудия Арабистонининг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларига зиёрат қилди. Каримгули давлат телевидениесида илк бор 2012 йилнинг февралида намойиш этилган. Ўшанда Гурбангули Бердимуҳамедов сайлов участкасида 10 ёшли набираси билан бирга овоз берган эди.

XS
SM
MD
LG