Ссылки доступа

Беларусда тожик мухолифати фаоли Низомиддин Насриддинов ҳибсга олинди


Низомиддин Насриддинов
Низомиддин Насриддинов

Беларусда тожик мухолифати фаолларидан бири Низомиддин Насриддиновни ҳибсга олди. Беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, маҳбус Тожикистонга депортация қилиниши, у ерда эса уни шафқатсиз муносабат ва қийноқлар кутаётган бўлиши мумкин.

Насриддинов 8 январь куни Беларус чегарасини кесиб ўтаётганда қўлга олинган ва шундан бери Гродно шаҳридаги тергов изоляторида сақланмоқда, дейди “Human Constanta” инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Энира Бронитская. Унинг сўзларига кўра, 21 февраль куни Тожикистон Бош прокуратураси Минскка Насриддиновни экстрадиция қилиш бўйича сўров юборган.

Насриддинов 2015 йилнинг октябрь ойидан бери Германияда истиқомат қилади. Германия ҳукумати унга ва унинг оила аъзоларига мамлакатдан бошпана берган.

Тожикистон расмийлари ҳозирча Насриддиновнинг ҳибсга олинишига изоҳ бермади.

Тожикистонда Насриддиновга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 307-моддаси 1-қисми (Экстремистик фаолиятга оммавий чақириқлар ва экстремизмни оммавий оқлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тожикистонда бу жиноят уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бронитская кўра, Беларус Республикаси Жиноят кодексига 2020 йилдан кейин экстремистик фаолиятга оммавий чақириқлар тўғрисидаги модда киритилган ва бу Минскнинг Насриддинов ҳамда тожик мухолифатининг бошқа фаолларини ўз ватанларига экстрадиция қилиш қарорига таъсир қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG