Ссылки доступа

Бишкекдаги айрим мактабларда танаффус қўнғироқлари ватанпарварлик куйларига алмаштирилди


Бишкек ҳокимлиги пойтахтнинг саккиз мактабида танаффус вақтида чалинадиган анъанавий қўнғироқ овозини ватанпарварлик куйларига алмаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад “болаларни ватанпарварлик ва она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш”дир. Ҳокимлик бир қатор мактабларда Нурак Абдраҳмонов, Асилбек Насридинов, Зокирбек Дуйшеналиев каби таниқли бастакор ва созандаларнинг куйлари танлаб олинганини маълум қилди.

Айни пайтда лойиҳа саккизта пойтахт мактабида бошланган.

Қайд этилишича, лойиҳа президентнинг “Қирғизистон Республикаси тарихий-маданий мероси объектларини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори доирасида ишлаб чиқилган.

XS
SM
MD
LG