Ссылки доступа

Тожикистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади


Бу йил Тожикистонда муборак Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Бу ҳақда 16 март, пайшанба куни мамлакатдаги фатво беришга ваколатли – Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши маълум қилди.

16 март куни бўлиб ўтган йиғилишда бу йилги нисоб (закот берилиши лозим бўлган энг кам бойлик ёки мулк) 32 минг сомоний (тахминан 3 минг доллар), закот миқдори 800 сомоний ($70), фитр садақаси миқдори эса 7 сомоний ($0,6) этиб белгиланди.

Уламолар кенгаши Рамазон ойида тутилмаган рўза кунлари учун тўланадиган махсус садақа - фидия садака миқдорини ҳам белгилади. Бу 30 кунга 420 сомоний (40 доллар).

Рўза Исломнинг беш арконидан биридир. Бу ойда мусулмонлар кундузи овқатланишдан тийилиб, кўпроқ вақтларини ибодат ва Қуръон ўқишга сарфлашади.

Исломда закот барча мустақил ва вояга етган мусулмонлар томонидан муҳтожлар фойдасига ҳар хил турдаги даромад ва мол-мулкдан йиллик мажбурий солиқдир.

XS
SM
MD
LG