Ссылки доступа

БМТ Олий комиссари Ўзбекистонга берган тавсияларини очиқлади


БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Тошкентда ўтган матбуот анжуманида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон ҳукуматига берган тавсиялари ҳақида маълумот берди.

“Ташриф чоғида мен ҳаётнинг барча жабҳаларида — сиёсий соҳадан тортиб, жамоатчилик йўналишигача бўлган яққол гендер тафовутини бартараф этиш зарурлиги масаласини кўтардим. Мен президент ва Сенат раисининг ушбу номутаносибликни бартараф этиш бўйича ўзларига қатъий мажбурияти олганлигини олқишлайман”, деб иқтибос келтиради комиссар сўзларидан маҳаллий ОАВлар.

Бундан ташқари Тюрк ҳукумат расмийлари билан учрашувларида қийноқлар ва ноинсоний муносабатга барҳам бериш, фуқаролик жамиятини ислоҳотларда тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, журналистлар ҳимояси ва сўз эркинлиги, маданий ҳуқуқларга ҳурмат, шунингдек, ўтган йилнинг июлида содир бўлган Нукус воқеаларидан сабоқ чиқариш каби тавсияларни берган.

Олий комиссар Ўзбекистон ҳукуматини халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрларига асосан бир жинсли муносабатларни жиноятлар рўйхатидан чиқаришга ва ОИВ юқтиришни ҳар қандай шароитда ҳам жиноят деб ҳисоблайдиган қонунчиликни ўзгартиришга чақирди.

Фолькер Тюрк Ўзбекистонда 13-15 март кунлари бўлди. У Тошкентда ҳукумат вакиллари, жумладан, президент Мирзиёев билан ҳам учрашди. Тюрк шундан сўнг Қорақалпоғистонга борди.

16-17 март кунлари Фолькер Тюркнинг Қозоғистон пойтахти Остонага бориши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG