Ссылки доступа

Бишкекда "Кампиробод иши" айбланувчилари тарафдорларининг митинги бўлиб ўтди


17 март куни бўлиб ўтган митингда "Кампиробод иши" доирасида ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларнинг тарафдорлари тинч намойишга чиқишди.

Намойишчилар "Кампиробод иши"да айбланиб ҳибсга олинганларни озод этишни, сўз эркинлигига босимни тўхтатиш, суд ҳокимиятини мустақилликка чақириш, Бишкекда тинч йиғинлар ўтказишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни талаб қилди.

Бу март ойида "Кампиробод иши" бўйича ўтказилаётган биринчи намойиш эмас. 14 март куни Таласда ҳам судланувчиларнинг яқинлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Намойишчилар мамлакат президенти Садир Жапаровга иш бўйича айбланувчиларни уй қамоғига озод этишни сўраб мурожаат йўллади.

2022 йил октябрь ойида Қирғизистон ИИВ 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаолни “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”да гумон қилиб ҳибсга олди. Февраль ойида бу иш бўйича айбланувчиларнинг ҳибсга олиш муддати 2023 йилнинг апрелигача узайтирилди.

XS
SM
MD
LG