Ссылки доступа

"Душанбе-Моторс" меҳнат муҳожирларини Жанубий Кореяга жўнатади


Южная Корея. Работа на рисовом поле.
Южная Корея. Работа на рисовом поле.

"Душанбе-Моторс" компанияси ҳар йили Тожикистондан Жанубий Кореяга 3 мингдан 10 минггача меҳнат муҳожирини жўнатишга тайёрлигини маълум қилди.

"Душанбе Моторс" ҳар йили 3 мингдан 10 минггача Тожикистон фуқаросини Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юбориш ниятида. Тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг биринчи гуруҳи апрель ойида Жанубий Кореяга жўнаб кетади, деди компания бош директори Ли Хвансу.

Ли Хвансунинг сўзларига кўра, тожикистонликлар Жанубий Кореяда олти ой давомида ишлайди. Мезбон давлатнинг миграция қонунчилигига риоя қилган ва шартнома муддати тугаганидан кейин ўз ватанига қайтган муҳожирлар Жанубий Кореяга бориб қайта ишлаш имкониятига эга.

Бир неча йил аввал Тожикистон ва Жанубий Корея Кореяда меҳнат миграциясини қонунийлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрлаётгани маълум бўлган эди.

"Душанбе Моторс" компаниясининг бизнес ҳамкори бўлган «Арса» МЧЖ Тожикистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш учун ташкилий ёллаш соҳасида бир қатор хизматларни тақдим этади..

Шарқий Осиёдаги Тожикистондан узоқда жойлашган Жанубий Корея сўнгги уч йил ичида тожикистонликлар учун янги меҳнат муҳожирлиги манзилига айланди.

"Душанбе-Моторс" компанияси Жанубий Кореядан турли маркадаги автомобилларни етказиб бериш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG