Ссылки доступа

Қозоғистонда сайлов куни ҳибсга олишлар кузатилди


19 март куни парламент ва барча даражадаги маслахатларга навбатдан ташқари сайлов ўтказилишига қарши эълон қилинган норозилик намойишларида Қозоғистоннинг турли шаҳарларида фаолларнинг ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

NotExtremists Telegram каналининг хабар қилишича, парламент сайловларидан четлаштирилган фуқаролик фаоли Амангелди Жахин ниқоб ва фуқаролик кийимидаги номаълум шахслар томонидан ҳибсга олинган.

Якшанба куни Жаҳин ўзининг Facebook саҳифасидаги эфирида учрашув ўтказиш учун кўрсатилган жой – Остона чеккасидаги Кенесари Хон ҳайкали томон кетаётганини маълум қилди. У аввалроқ сайловларни бекор қилиш талаби билан митинг ўтказиш учун мурожаатига рад жавобини олган.

Фаол ҳукумат йиғилишлар ўтказишда рухсат бериш тамойилидан хабар бериш тамойилига ўтиш ҳақида бонг ураётганини эслатганидан бир неча дақиқа ўтиб ҳибсга олинган.

Хабар қилинишича, пойтахтлик фаол Марат Мусабоев ҳам ҳибсга олинган. Якшанба куни эрталаб у Остона чеккасида эканлигини ва эрталабдан уни хавфсизлик кучлари ходимлари уйидан кузатиб боришганини маълум қилган.

19 март куни эрта тонгда фуқаролик фаоли, “Олға, Қозоғистон!” мухолифат партияси аъзоси Марат Жиланбоев ҳам ўз уйи яқинида кузатув ўтказилгани ҳақида маълум қилган эди.

Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бюроси адвокати Артур Алхастов Кенесари Хон ҳайкали яқинида одамларнинг ҳибсга олинганини жонли эфир орқали намойиш қилган. Унга кўра, қўлга олинганлар орасида мухолифат тарафдорлари ҳам, ўткинчилар ҳам бўлиши мумкин.

Сайлов куни фуқаролик фаоллари кузатувда бўлгани Павлодар, Ақсай, Кокшетау шаҳарлари ва Глубокое туманидаги Бобровка қишлоғи ҳам қайд этилган. Экибастуз шаҳрида туман полиция ходими маҳаллий фаол Жанат Жамалиевнинг уйига келган.

XS
SM
MD
LG