Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги бозор қурилади


Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида СССР парчаланганидан бери биринчи трансчегаравий бозор қурилади.

Икки давлат тадбиркорлари фойдаланадиган савдо-логистика бозори Қўқон вилоятининг Бешариқ туманида ўзбекистонлик тадбиркор томонидан қурилади. Сўғд вилояти ва Фарғона водийси тадбиркорлари бундай марказ бизнес ривожига ижобий таъсир кўрсатишини, маҳсулот нархини пасайтиришини таъкидламоқда.

13 март куни Сўғд ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари 5 гектар майдонга қуриладиган "Андархон" савдо-логистика маркази қурилишига тамал тошини қўйишди. 200 та дўкон, ресторан ва меҳмонхоналар жойлашадиган мазкур марказда икки қўшни вилоят корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш режалаштирилган. Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари очилганидан олти йил ўтиб, бу ҳаракат минтақадаги иқтисодий ҳамкорликнинг ёрқин намуналаридан бири бўлади.

Икки давлат узоқ вақт давомида трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича келишмовчиликлар туфайли совуқ муносабатларда бўлган.

Республикалар ўртасидаги ҳаво алоқалари, автобус қатновлари бекор қилинди, темир йўлнинг бир қисми демонтаж қилинди ва виза режими жорий этилди.

Ўзбекистонда ҳокимият тепасига Шавкат Мирзиёев келганидан кейин бу муносабатлар яхши томонга ўзгарди. Икки давлат президентлари бир неча марта ўзаро ташрифлар амалга ошириб, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномаларни имзоладилар, визасиз режим жорий этдилар ва товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олдилар.

XS
SM
MD
LG