Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати Эрон диний муассасаларида ноқонуний таҳсил олган фуқароларни ватанга қайтарди


Архив фото
Архив фото

Бош прокуратурага кўра, ўтган йили ҳукумат Эрондаги диний таълим муассасаларида ноқонуний таълим олган 7 фуқарони ватанга қайтарган.

Бош прокуратуранинг 2022 йилдаги ҳисоботларида қайд этилишича, прокуратуранинг икки нафар ходими ушбу мамлакатдаги диний муассасаларда ноқонуний таҳсил олаётган тожикистонлик ёшлар сонига ойдинлик киритиш мақсадида иш сафари билан Эронга ташриф буюрган. Улар “58 нафар шундай талабани аниқланган” ва улардан етти нафарини Тожикистонга қайтарган.

Ушбу иш Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмоннинг эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жафарий Мунтазирий билан учрашуви якунлари бўйича амалга оширилган.

Мамлакат Бош прокуратурасининг билдиришича, қўшни давлатдаги диний муассасаларда таҳсил олаётган тожикистонлик талабаларни мамлакатга қайтариш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

13 йил аввал Имомали Раҳмон хориждаги мадрасаларда таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар экстремистик ва террористик гуруҳларга қўшилиб кетаётганини айтгач, расмийлар чет эл диний муассасаларидан тожик талабаларини мамлакатга қайтариш кампаниясини бошлаган эди. Икки йил ичида қатор давлатлардан 3 мингдан ортиқ талаба Тожикистонга қайтарилди.

Бунунгача давом этаётган кампаниядан мақсад тожикистонлик ёшларнинг экстремистик ислом мафкураси таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш ва одатда ноқонуний йўллар билан кетганларни қайтаришдир.

2022 йил охирида АҚШ Давлат департаменти дунёда диний эркинлик бўйича йиллик ҳисоботида Тожикистонни алоҳида ташвишга соладиган давлатлар қаторига қўйган эди.

XS
SM
MD
LG