Ссылки доступа

Туркманистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият аянчлилигича қолмоқда - АҚШ Давлат департаменти


Туркман аёллари миллий либосда
Туркман аёллари миллий либосда

АҚШ Давлат департаменти душанба куни 2022 йил учун дунё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен тақдим этган ҳисоботда 198 давлатдаги вазият таҳлил қилинган. Туркманистон ҳақидаги бобда мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият аянчлилигича қолаётгани қайд этилган.

2022 йилда ташвиш уйғотган муаммолар қаторига аёллар дикриминацияси, сўз ва матбуот эркинлигини чеклаш, журналистларга босим, хориждаги ватандошларга трансмиллий репрессиялар, қамоқхоналардаги қийноқлар ва ғайриинсоний муносабат каби ҳуқуқбузарликлар киради.

Ҳисобот муаллифлари ҳукуматнинг аёллар либосларига, хусусан уларнинг ташқи куринишига ҳам чеклов қўйганини алоҳида қайд этади.

Туркманистон расмийлари мамлакат ичкарисида ва ташқарисида фуқаролик фаолларини таъқиб қилаётгани учун танқид қилинган. Ҳисоботда Туркманистон қамоқхоналарида ҳамон камида 162 сиёсий маҳбус қолаётгани, жумладан фаоллар ва журналистлар борлиги қайд этилган.

Ҳужжатда, шунингдек, ўтган йили Туркия Туркманистон илтимосига кўра Туркманистон фуқаролари учун виза режими жорий қилгани ва мамлакатдаги интернет чекловларидан ҳам хавотир билдирилган.

Ҳисоботда Туркманистонда инсон ҳуқуқларининг бузилишига барча соҳаларда илдиз отган коррупция сабаб қилиб келтирилади.

АҚШ Давлат департаменти Туркманистон фуқаролари эркин ва адолатли сайловлар орқали ҳукуматни тинч йўл билан ўзгартира олмаслигини ва сиёсий иштироки чекланишини яна бир бор таъкидлади.

XS
SM
MD
LG