Рамазон ойининг кириб келиши билан бу диний анъана сўнгги йилларда тиланчиликнинг бир турига айланди.
Бу йил ўтган йиллардагидан фарқли ўлароқ, болалар кечаси ҳам тилинчалик қилиб, қўшиқ куйлашмоқда. Болаларни кундузи Кенар бозори, савдо марказлари, вокзал ва меҳмонхоналар ёнида кўриш мумкин. Кўчада ўнлаб болалар одамларнинг олдига келиб, бу қўшиқни куйлаб, тиланчилик қилмоқда.
Тиланчи болалар ёқилғи қуйиш шахобчалари ва ҳатто йўлларда ҳам "Ё Рамазон"ни куйлаб пул ишлашмоқда.
Туркман урф-одатларига кўра, Рамазон ойига уч кун қолганда болалар маҳаллаларда, “Ё Рамазон” қўшиғини куйлаб, гўё мусулмонлар учун муқаддас ой бошланганидан халққа хабар берадилар. Миннатдорчилик белгиси сифатида қўшнилар болаларга ширинликлар ёки бирон бир таом беришади, баъзан уларга пул беришади.
Туркманистонда ишсизликнинг юқорилиги, озиқ-овқат тақчиллиги ва қимматчилик, аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайишига олиб келган иқтисодий қийинчиликлар етти йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда.
ҳукумат ижтимоий-иқтисодий муаммолар мавжудлигини ва уларнинг аҳолига таъсирини тан олмайди. Аксинча тиланчилик қилиб юрган фуқароларга нисбатан мунтазам равишда чора кўришади. Кўпинча ҳуқуқ-тартибот идоралари бу одамларни ушлаб, жазолайди.
Бундай чора-тадбирларга қарамай, Туркманистон шаҳар ва қишлоқларида тиланчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.