Ссылки доступа

Душанбеда афғон қочқинлари Наврўзни нишонлади (видео)


Тожикистондаги афғон қочқинлари Душанбедаги Афғонистон элчихонасида Наврўз байрамини нишонлади.

Қочқинларганинг айтишича, 2021 йили мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритган Толибон Афғонистонда Наврўзни расмий нишонлашни тақиқлаган, бу эса уларни жуда хафа қилди.

“Афғонистонда Толибон ҳокимиятни қўлга олишдан олдин биз Наврўз байрамини кенг нишонлар эдик. Кўчат экиш ва Деҳқонлар кунини нишонлардик. Байрам муносабати билан катта тадбирлар ташкил қилардик. Байрамни биздан тортиб олишди, энди уни нишонлашга Толибон рухсат бермаяпти. Кимдир байрамни нишонласа, қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирилмоқда”, — дейди манбаа.

Қаттиқ диний тамойиллар асосида фаолият юритувчи Толибон ҳукумати бир неча бор “Наврўз мусулмонларнинг байрами эмас. Шариатга тўғри келмайдиган байрамларни нишонламаймиз”, дея баёнот қилган.

Афғонистон элчихонасида ўтказилган Наврўз байрами иштирокчиларининг аксарияти Толибон томонидан ишлаш ва ўқиш тақиқланган аёллар ва қизлардир.

Тожикистон қарийб 10 минг афғон қочқинини қабул қилди. Уларнинг аксарияти учинчи давлатларга кетиш мақсадида Тожикистонда вақтинча истиқомат қилади.

Афганские беженцы отметили Навруз в Душанбе
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:25 0:00

XS
SM
MD
LG