Ссылки доступа

АҚШнинг Қозоғистондаги собиқ элчиси: Сайлов кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди


Сайлов кўплаб қозоғистонликларнинг ҳафсаласини пир қилди ва ижтимоий тартибсизликлар хавфини оширди, деди 1992-1994 йилларда АҚШнинг Қозоғистондаги биринчи элчиси Уилям Кортни.

19 мартдаги сайловлардан кейин Озодликка берган интервьюсида бугунги кунда RAND корпорациясининг АҚШ тадқиқот марказининг катта илмий ходими сифатида фаолият юритаётган Уилям Кортни “сайлов аввалгиларига қараганда унчалик рақобатбардош бўлмаганини” таъкидлади.

Собиқ элчига кўра, ҳукумат мухолифатнинг сайловда иштирок этишига йўл қўймаслик учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширган. "Умуман олганда, бу рақобатли сайлов бўлмади. Бўлиб ўтган сайлов Назарбоев услубидаги сайловлар анъанасининг давоми бўлди", деди у.

АҚШнинг собиқ элчиси 2022 йил январида бўлиб ўтган халқ намойишларида ижтимоий-иқтисодий шароитлар ва тенгсизлик асосий роль ўйнаганини таъкидлади. Унинг фикрича муаммолар ҳалигача ҳал этилмади, январь воқеаларидан бери мамлакатда ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхши томонга сезиларли даражада ўзгартириш учун ҳеч нарса қилинмади.

Дипломатга кўра, энди мамлакатда бу усулларга ҳам, ҳукуматга ҳам ишонмайдиган жамиятда ҳокимият авторитар усуллардан фойдаланиш хавфи остида. Ва бу, унинг фикрича, "ижтимоий сиёсий тартибсизликлар хавфини ошириши мумкин".

"Ўйлайманки, ўтган йилги тартибсизликлар вақт камайиб бораётганидан далолат беради. Қозоғистонда фуқаролик жамияти кучайиб бормоқда. Ҳақиқий сиёсат ўзини намоён қилишга интилиш кучаймоқда.

"Ҳозирги ҳукуматда ислоҳотларни амалга ошириш учун етарли вақт бор, деб ўйлайман. Агар ҳукумат ўз легитимнлигини оширмоқчи бўлса, у ҳақиқатан ҳам оддий одамларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаши мумкин бўлган ислоҳотларни тезда амалга ошириши керак”, — дея хулоса қилди Уилям Кортни.

XS
SM
MD
LG