Ссылки доступа

Тожикистонлик дин арбоби яна 8 йилга ҳукм қилинди


Муҳаммади Раҳматулло 2007 йил
Муҳаммади Раҳматулло 2007 йил

Тожикистонда тақиқланган «Салафия» диний оқими етакчиларидан бири ҳисобланган Муҳаммадий Раҳматулло Исмоили Сомоний туман суди томонидан яна 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

2016 йилда аллақачон 8 йилга қамалган, аммо амнистияга кўра муддатидан аввал озод этилган дин арбоби яна Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 307 моддаси бўйича судланган.

Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 307 моддаси кўплаб хатбоши ва иловалардан иборат. У жазони, хусусан, экстремистик фаолиятни амалга ошириш, экстремистик жамоани ташкил этиш учун оммавий чақириқларни назарда тутади. Ҳукм тафсилотларини билишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Муҳаммадий Раҳматулло МХҚ ходимлари томонидан ҳибсга олингани ҳақида унинг яқинлари ўтган йилнинг ноябрь ойида хабар берган эди.

Шундан сўнг дин арбобининг укаси Юсуф Муҳаррамов Муҳаммадий ҳам МХҚга суҳбатга таклиф қилинган.

“Билишимча, акам диний мавзудаги суҳбат ёки қандайдир ваъз туфайли ҳибсга олинган. Бизга бошқа ҳеч нарса маълум эмас. Муҳаммадий ҳеч қаерда ишламаган, паспорти ҳам йўқ. У масжидга бормасди, деярли бутун вақтини уйда ўтказар, вақти-вақти билан кўчага чиқиб турарди”, — дейди Юсуф Муҳаррамов.

Суд қарорига кўра, Муҳаммадий Раҳматуллонинг ваъз қилишга ҳаққи йўқлиги, бироқ у буни давом эттиргани айтилган.

Муҳаммадий Раҳматулло 2016 йилда экстремистик жамият ташкил этишда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. У 2021 йил ёзи охирида амнистияга биноан муддатидан олдин колонияни тарк этган.

2022 йил бошида HRW (Human Right Watch) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистон ҳукуматини “салафий гуруҳларга аъзоликда гумон қилинаётганларни мунтазам ҳибсга олгани” учун танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG