Ссылки доступа

Қозоғистонда кузатувчилар сайловдаги қонунбузарликлар юзасидан судга даъво тайёрламоқда


“Мустақил кузатувчилар” ташкилоти вакиллари депутатлар сайлови якунларига бағишланган матбуот анжуманида. 2023 йил 24 март.
“Мустақил кузатувчилар” ташкилоти вакиллари депутатлар сайлови якунларига бағишланган матбуот анжуманида. 2023 йил 24 март.

Қозоғистонда 24 март куни Олмаотада парламент ва маслаҳат депутатлари сайловини кузатган “Мустақил кузатувчилар” жамоат бирлашмаси якуний матбуот анжумани ўтказди ва унда иштирокчилар аниқланган қонунбузарликлар ҳақида маълум қилди.

Кузатувчиларга тўсқинлик қилиш, олдиндан имзоланган бюллетенлар, сайлов жараёнида кузатилган энг кўп қонун бузилиши ҳолати бўлган. Шунингдек, сайлов тугагач протоколларни тақдим этишнинг кечикиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Аввалроқ шаҳар ҳокимлигига бўйсунувчи тузилмаларнинг собиқ ходимлари сайлов олдидан WhatsAp pмессенжеридаги чатлардан бирида талабаларни "Мустақил кузатувчилар" ва "Қозоғистон Ёшлар ахборот хизмати" ташкилотларидан ёлғон кузатувчи сифатида рўйхатдан ўтишга ва маълумот юборишга чақиргани хабар қилинганди. Ҳар икки ташкилот буни “ҳокимиятнинг ноқобил ҳаракатлари” деб баҳолади.

“Мустақил кузатувчилар” бугун бешта даъво аризаси билан чиқиш ниятида эканликларини маълум қилишди.

Ушбу ташкилотнинг Олмаотадаги кузатувчилари умумий 600 дан ортиқ сайлов участкасининг 102 тасини қамраб олган ва 92 тадан баённомалар олган.

Аввалроқ “Эркиндик қаноти” жамғармаси кузатувчилари томонидан сайловда қонунбузарликлар қайд этилган. Ташкилотлар суратга ва видеога олиш, кузатувчилар ҳаракатини чеклаш, шунингдек, баённомаларни тақдим этишдан бош тортиш билан боғлиқ қоидабузарликлар мавжудлигини эълон қилишди.

Маҳаллий кузатувчилардан ташқари, EХҲТ кузатувчилари ҳам овозларни санаб чиқиш ва натижаларни чиқаришда шаффофлик муаммоларига ишора қилдилар.

XS
SM
MD
LG