Ссылки доступа

Суд «Азаттиқ»нинг ҳисоб рақамини блоклаш билан боғлиқ даъвосини рад этди


Бишкек шаҳар суди «Азаттиқ»нинг банк ҳисобини блоклаш билан боғлиқ даъвосини қаноатлантирмади. Тегишли қарор 23 март куни ёпиқ йиғилишда қабул қилинди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Первомайский туман суди ИИВнинг мурожаати асосида "Азаттиқ Медиа"нинг «Демирбанк»даги ҳисобини ҳибсга олишга қарор қилди.

Мурожаат учун ИИВ Қирғизистон Жиноят кодексининг 222 моддаси (“Жиноят даромадларини легаллаштириш) билан қўзғатилган 2021 йилги жиноий ишини асос қилиб кўрсатди.

Адвокатлар Бишкек шаҳар судига шикоят қилиш муддатларини тиклаш талаби билан мурожаат қилган, бироқ даъво қаноатлантирилмаган. "Азаттиқ Медиа" ҳуқуқшуноси Нурбек Сидиқов бу қарорни таҳририят ҳуқуқларининг бузилиши деб баҳолади.

Жорий йилнинг январида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги таҳририятнинг ОАВ сифатидаги фаолиятини тугатиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилди. «Азаттиқ» адвокатлари Маданият вазирлигининг бу қарорига эътироз билдириш учун судга мурожаат қилишди.

Озодлик радиоси президенти ва бош директори Жейми Флай суд жараёнини изоҳлар экан, корпорация «Азаттиқ»нинг мамлакатдаги фаолиятини сақлаб қолиш учун барча мавжуд қонуний воситалардан фойдаланишини айтди.

XS
SM
MD
LG