Ссылки доступа

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ҳибсга олинди


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Афзал Ирматов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, ҳибсга олинган. Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати «прокуратура органларининг иш юритувида агентлик билан боғлиқ жиноят иши мавжуд эмас»лигини билдирган.

У шу йилнинг январида тергов органи томонидан сўроққа чақирилган. Агентликдагилар унинг йил бошидан буён ишга чиқмаётганини тасдиқлашди, деб ёзади Kun.uz.

Таъкидланишича, Миграция агентлиги мансабдорларига қарши очилган жиноят иши Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўзғатилган ва 3 январь куни агентлик биносида тинтув ўтказилган. Жиноят иши доирасида яна уч мулозим сўроққа чақирилган, уларнинг айримлари ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG