Ссылки доступа

Тожик мухолифатчилари Берлиндаги норозилик акциясига чиқишди


Берлиндаги тожик мухолифатчилари Тожикистон президент Имомали Раҳмоннинг Европа давлатларига режа қилинган ташрифи олдидан норозилик намойишларига чиқишди.

Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг 30 га яқин фуқароси ҳам иштирок этган акция 25 март куни Бундестаг (Германия парламенти) олдида бўлиб ўтди.

Намойишчилар Германия ва бошқа Европа давлатлари ҳукуматларини АҚШ ва Европа давлатларига ташрифини ўзининг авторитар бошқарувини халқаро қўллаб-қувватлаш далили сифатида ишлатаётган Раҳмонга мезбонлик қилмасликка чақиришди.

Ўтган ҳафтада Раҳмон АҚШда БМТнинг сув конференциясида иштирок этди. Тўрт мухолифат гуруҳини бирлаштирган Миллий альянс Имомали Раҳмоннинг Европага 29 март куни ташриф буюришини маълум қилди.

Миллий альянс Тожикистон Республикасидаги авторитар тузумнинг далили сифатида Тоғли Бадахшондаги воқеалари, журналистлар ҳамда сиёсий ва фуқаролик фаолларининг қамоққа олиниши ҳолатларини эсладилар.

Тожикистон ҳукумати 2022 йил май ойида Бадахшондаги воқеаларни жиноий гуруҳларга қарши операция деб атаган ва ҳибсга олинган журналистларни тақиқланган ташкилотлар билан ҳамкорликда айблаган.

24 март куни бир гуруҳ мухолифатчилар Тожикистоннинг Берлиндаги элчихонаси ва Германия Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдига йиғилиб, Исломий Ҳаракат фаолларидан бири Шамсиддин Саидовнинг ўғли Абдулло Шамсиддинни озод қилишни талаб қилиб чиққан эди.

XS
SM
MD
LG