Ссылки доступа

Канадада тожикистонлик шифокор Торонто мериясидан мукофот олди


Шахло Шарипова
Шахло Шарипова

Канадада яшаб, ишлаётган тожикистонлик шифокор Шаҳло Шарипова маҳаллий жамиятга қўшган ҳиссаси учун Торонто мерияси мукофотига лойиқ топилди.

Шахло Шарипова аутизмли оилаларга ёрдам бериш бўйича ўз ташкилотининг муваффақиятли фаолияти учун йиллик Агнес Макфейл мукофоти билан тақдирланди.

Мукофот ШахлоШариповага Канададаги ногирон болаларнинг ота-оналари томонидан юритиладиган ҳаракатнинг "Реач фор чанге" "Аутисм Тҳорнслиффе парк нетворк" тармоғининг беш йиллик ҳиссаси учун топширилди.

Ҳаракат аутизм билан касалланган одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш учун Канададаги 70 иммигрант оилалар билан ишлайди.

Тўрт фарзанднинг онаси Шахло Шарипова 2009 йилгача Душанбе шаҳрида офтальмолог бўлиб ишлаган ва айни пайтда маҳаллий жамоат ташкилотлари лойиҳаларида кўнгилли сифатида иштирок этмоқда.

Шаҳло Шарипованинг айтишича, Канада фуқаролигига эга бўлсада, нафақат маҳаллий аҳолига, балки Тожикистонга ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Торонто Канаданинг йирик, аҳоли зич жойлашган шаҳарларидан бири бўлиб, кўплаб муҳожирлар, жумладан, Тожикистондан келган юзлаб оилалар яшайди.

XS
SM
MD
LG