Ссылки доступа

Қозоғистон Бош прокуратураси: 600 киши қидирувда, уларнинг аксарияти Россия, АҚШ ва Туркияда яширинган


Қозоғистон Бош прокуратураси Жиноят содир этганликда гумон қилиниб, 2,5 мингдан ортиқ одам қидирувда экани ҳақида хабар тарқатди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, сўнгги уч йил давомида мамлакат жиноий прокуратура органлари турли жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 3000 дан ортиқ шахсни қидирган.

Хабар қилинишича, ҳозиргача 500 киши ҳибсга олинган, жумладан, хорижий давлатларда қўлга олинган ва кейинчалик Қозоғистонга экстрадиция қилинганлар.

“Ҳозир 2500 дан ортиқ одам қидирлмоқда. Асосан ички ишлар органлари томонидан қидирувга берилган. Уларнинг 400 нафари фирибгарлик, 250 нафари ўғирлик учун қидирлмоқда. Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинган 400 нафардан 250 нафари қидирувга берилганидан кейин қўлга олинди”, — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Қозоғистон прокуратураси жиноят содир этишда қидирувда бўлган 600 нафар гумонланувчини топганини, уларнинг аксарияти, агентлик маълумотларига кўра, Россия, АҚШ, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Украинада яширинганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG