Ссылки доступа

Трамадол Қозоғистонда гиёҳванд моддалар рўйхатига киритилди


Энди бу дорини фақат махсус рухсатга эга дорихоналар сотиши мумкин бўлади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси дори воситаларини лицензиясиз сотганлик учун ҳам маъмурий, ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилганини эслатди.

Мамлакатнинг гиёҳванд моддалар рўйхатини кенгайтириш истаги борлиги ўтган йилнинг декабрь ойида маълум бўлган эди.

Кейин эса гиёҳвандлик воситалари рўйхатига яна 14 та дори воситалари ва уларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган прекурсорларнинг 13 та номи киритилиши маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG