Ссылки доступа

Қозоғистон президенти “сиёсий тизим қайта тиклангани”ни эълон қилди


Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 29 март куни Остона шаҳрида саккизинчи чақириқ парламент Мажилисининг сессиясини очди. Қозоғистонда 2023 йил 19 март куни парламент Мажилисига ва барча даражадаги маслаҳатларга навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтди.

Тоқаев нутқида ўз маъмурияти қарорларини ва ҳокимият томонидан сиёсий ислоҳотлар сифатида тақдим этилган қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни ҳимоя қилишга уринди. Унга кўра, 2022 йили у томонидан бошланган Конституцияга ўзгартиришлар "сиёсий тизимни тўлиқ қайта ишга тушириш" ни амалга оширишга имкон берди.

"Энди Қозоғистонда президент етти йил муддатга сайланади. Парламентнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилди, депутатларнинг сиёсатдаги роли кучайтирилди. Конституциявий суд ташкил этилди. Туб ислоҳотлар суд тизимини қамраб олди", деди Тоқаев ўз нутқида.

Президент сайлов пайтидаги қонунбузарликларга изоҳ бермади.

Пойтахтда норозилик намойишлари ўтказиш ҳтимоли сабаб хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Хусусан, чоршанба куни парламент биноси ёнида металл тўсиқлар ўрнатилди.

Амалдаги парламент сайловлари Тоқаев 2019 йилда президент лавозимига келганидан кейин кетма-кет иккинчи бор ўтказилиши. Мамлакатда сайловлар илк бор Нурсултон Назарбоевсиз ҳукмрон партия ва Қозоғистон хавфсизлик Кенгаши бошқарувисиз ўтказилди.

XS
SM
MD
LG