Ссылки доступа

Қирғизистонлик тадбиркорлар Белоруссияда 500 дан ортиқ автомобиллари кечикаётганини маълум қилди


Қирғизистонга олиб кириши керак бўлган 500 дан ортиқ автомобиль йил бошидан бери Беларусда қолмоқда. Бу ҳақда автомобиллар импорти билан шуғулланувчи қирғизистонлик тадбиркорлардан бири Данияр Салякаев маълум қилди.

Тадбиркор бунга Беларус божхонаси автомобиллар ва автотиркамалар бўлган вагонларни чегарадан ўтказишга рухсат бермаётганини сабаб қилиб кўрсатиди.

Унга кўра, божхона тадбиркорларга вагонлар нима сабабдан ушлаб турилгани ҳақида хабар беришмаган. Текширувлар ўтказиш муддати ҳақида ҳам маълумот йўқ.

"15 мартда ўтказиб юборамиз дейишди, мана энди апрель ойининг охирида дейишяпти. Биз катта миқдорда жаримадан хавотирдамиз”, — деди Салякаев.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистонга АҚШ ва Европадан барча автомобиль ташувчилар бундай муаммога дуч келишмоқда.

Тадбиркорлар илтимосига кўра Қирғизистоннинг Беларусдаги элчиси Эрмек Ибраимов Беларус Божхона қўмитаси раиси Владимир Орловский билан учрашди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йил сентябридан бошлаб Беларус томони Қирғизистон томонидан ЕОИИ ҳудудига олиб кирилаётган автомобилларни текширишни бошлаган. Сабаби, ҳужжатларда транспорт воситаларининг нархи кам баҳоланган.

Қирғизистонлик тадбиркорлар расмийларни ушбу муаммога эътибор қаратишга ва бу масалани ЕОИИ доирасида муҳокама қилишга чақирди.

Қирғизистон ва Беларус ЕОИИ аъзолари бўлиб, бу альянс доирасида товарларнинг эркин ҳаракатланишини назарда тутади.

XS
SM
MD
LG