Ссылки доступа

Туркманистон Қозоғистонга саёҳат қилаётган фуқароларидан қайтиш учун кафолат хатини талаб қилмоқда


Туркманистон ҳукумати яна ўз фуқароларининг чет элга кетишини чеклашга ҳаракат қилмоқда. Энди Қозоғистонга кетмоқчи бўлган Туркманистон фуқаролари қайтиб келиш мажбуриятини оладиган кафолат хатини тақдим этишлари шарт.

Расмийлар бу талабни Қозоғистонга кетаётган фуқаролар орасида учинчи давлатларга кетаётганлар сони ошгани билан изоҳламоқда.

Сўнгги 15 кун давомида Қозоғистонга виза асосида саёҳат қилишни истаган фуқаролар, шунингдек, ушбу мамлакатда қариндошлари бўлган Болқондан келган этник қозоқлар янги талабга дуч келишмоқда. Улар бюджет ташкилотида ишлайдиган яқин қариндоши номидан нотариал тасдиқланган кафолат хатини тақдим этишлари ва бошқа мамлакатларга кетмасликларини кафолатлашлари шарт. Аксарият фуқаролар янги талаб ҳақида чегара пунктига келиб билишган.

ИИВ ва миграция хизмати ходимлари янги талабни яқинда Қозоғистонга кетаётган туркманлар орасида учинчи - Россияга, Туркияга ва Европа мамлакатларига кетаётганлар кўп бўлганлиги билан изоҳлайдилар.

Чегара назорат пункти ходимларига кўра, ҳар бир кетаётган туркман фуқаросининг қайтиши учун жавобгарлик ИИВ ва Давлат миграция хизмати ходимларига юкланади, шу сабаб фуқароларга чегарани фақат кафолат хатлари асосида кесиб ўтишга рухсат берилади.

Конституциясида ҳаракат эркинлиги ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи кафолатланган Туркманистонда ҳукумати кўп йиллар давомида фуқароларнинг мамлакатни тарк этишига ҳар томонлама тўсқинлик қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG