“Қирғизистоннинг хориждаги элчихоналари фуқароларнинг мурожаатларига зудлик билан жавоб бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда”, — дейилади ТИВ хабарида.
Вазирлик маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги ва "Жаш Муун" диаспораси вакиллари 2003 йилдан буён Қозоғистонда яшаб келган фуқаро М.К.Ш.га ватанига қайтаришга кўмаклашган.
ТИВ хабарига кўра, аёл шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган. У билан бирга 2008 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро Ж.А.Э. ҳам Қирғизистонга қайтарилган.
Қирғизистон Республикаси Давлат миграция хизмати маълумотларига кўра, Қозоғистонда мамлакатда рўйхатдан ўтмасдан яшаётган қирғизистонликлар қулликка тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўтказган текширувларга кўра, қулликка тушиб қолган қирғизистонликларнинг 70 фоизи муҳожирлардир.