Ссылки доступа

Тожикистонда оқлов ҳукмини чиқарган судья 9 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин


Рустам Сайдаҳмадзода. Архив фотосурат
Рустам Сайдаҳмадзода. Архив фотосурат

Тожикистонда ўтган йилнинг ноябридан буён давом этаётган суд ишида давлат айбловчиси Сўғд вилояти Бобожон Ғофуров судининг собиқ судьяси Рустам Саидаҳмадзодани 9 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради.

Якунланаётган суд жараёни арафасида давлат айбловчиси собиқ судьяга 9 йил қамоқ жазосини талаб қилди.

Собиқ судья Рустам Сайдаҳмадзода “жиноят ҳақида била туриб ёлғон хабар бериш”, “ноқонуний жазо тайинлаш”, “ваколатни суиистеъмол қилиш” ва "фирибгарлик" моддалари билан айбланмоқда. Унинг ўзи ва яқинлари барча айбловларни рад этмоқда.

Озодлик радиосини манбасининг маълум қилишича, Рустам Саидаҳмадзода Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга йўллаган мактубидан сўнг атайлаб ёлғон баёнот берганликда айбланган. Собиқ судья мактубда Бобожон Ғофуров тумани суди раисининг ер участкаларини қонунга хилоф равишда ажратиб бериш фактлари бўйича қўзғатилган жиноят ишларини судьялар ўртасида тақсимлаш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан шикоят қилган.

Рустам Саидаҳмадзоданинг адвокатларига кўра, айблов ҳукмининг юқори турувчи томонидан бекор қилиниши судья томонидан содир этилган жиноят сифатида баҳоланиши мумкин эмас.

44 ёшли Рустам Саидаҳмадзода 29 июнь куни Душанбеда қўлга олинган. Ҳибсга олинганидан бир ҳафта ўтиб мамлакат президенти судяни лавозимидан озод этишга оид фармон имзолади.

Рустам Саидаҳмадзода шов-шувли иш бўйича айбланувчини айбсиз деб топиб, суд залидан озод қилганидан кейин маълум бўлди. Тожикистон судлари жуда камдан-кам ҳолларда оқлов ҳукми чиқаради ва аксарият ҳолларда жиноий иш бўйича айбловни қўллаб-қувватлайди.

Маълум қилинишича, 2020 йилда Тожикистон судлари 10 та, 2021 йилда атиги 2 тасини оқлов ҳукми чиқарган.

XS
SM
MD
LG