Ссылки доступа

Молия вазирлиги: Тожикистоннинг етти йирик корхона 2022 йилни зарар билан якунлади


Алюминиевая компания "Талко"
Алюминиевая компания "Талко"

Тожикистон Молия вазирлиги мамлакатнинг 7 та йирик корхонаси 2022 йилни зарар билан якунлагани ҳақида хабар берди.

21 та корхонанинг ўтган йилдаги фаолияти натижалари таҳлилининг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, шундай хулосалар чиқарилди. Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода таҳлилий ишлар июнь-июль ойларигача давом этишини, якунига кўра аниқроқ маълумотлар пайдо бўлишини айтди.

“Роғун ГЭСи ОАЖ ҳам зарар кўраётган корхоналар рўйхатидан жой олган, бироқ бу ерда қўшимча таҳлил талаб этилади. Аммо бугунги кунда мавжуд маълумотларга кўра, ушбу 7 корхона ўз фаолиятини зарар билан якунлаган”, — деди у.

Гап “Барки тожик” давлат энергетика холдинги, “Тожик алюминий” корхонаси, “Tajik Air” миллий авиаташувчиси, «Тожиктрансгаз», «Алюминсохтмон» корхоналари ҳақида бормоқда.

Эксперт Мирхусейн Назриевнинг айтишича, айнан корхоналар фаолиятидаги коррупция йўқотишларга олиб келган. “Фаолияти электр энергияси билан боғлиқ бўлган корхоналар бир сабабга кўра зарар кўрган - бу коррупциянинг ривожланиши.

"Талко" ширкати директорлар кенгаши раиси Нажибулло Раджабов “Барки тожик” холдингидан эскирган технологиялардан фойдаланган ҳолда арзон нархларда электр энергияси олиш сабабини тушунтирди.

2020 йилда Тожикистон ҳукумати “Барки Тожик” энергетика холдингининг 5 миллиард сомоний (ўша пайтда қарийб 440 миллион доллар) қарзларини ҳисобдан чиқарди. Аммо қарз яна кўпайиб, юзлаб миллион сомонийларга етди. “Барки тожик”нинг маълум қилишича, ўтган йили мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 16 миллиард кВт/соатдан ортиқни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 360 миллион кВт/соатга кўпдир.

Айни пайтда, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Тожикистонда бирламчи алюминий ишлаб чиқариш 62 минг тоннани ташкил этган, бу 2021 йилга нисбатан 2,5 фоизга кўпдир. Шунингдек, Тожикистон ўтган йили 51 минг тонна ушбу металлни экспорт қилгани, қиймати қарийб 140 миллион долларга етгани хабар қилинган.

Икки компаниянинг фаолияти тўғрисидаги ушбу маълумотлар Молия вазирлигининг уларнинг йилни зарар билан якунлагани ҳақидаги баёнотига зид келади.

XS
SM
MD
LG