Ссылки доступа

Туркманистон Туркияда яшовчи фуқаролар сони бўйича биринчи уч давлатга кирди


Туркияда қонуний рухсатнома асосида истиқомат қилаётган Туркманистон фуқаролари Туркшунослик институти томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, фуқаролари ушбу мамлакатда истиқомат қиладиган хорижий давлатлар ўнлигида учинчи ўринни эгаллади.

2005 йилда Туркияда 178 964 нафар расмий рухсатномага эга хорижий давлат фуқаролари истиқомат қилган бўлса, жорий йилнинг 23 мартида бу кўрсаткич 1 миллион 335 минг 637 нафарни ташкил қилди.

Туркманистон фуқаролари уч кўрсаткич бўйича – Туркияда яшаш учун рухсатнома олганлар – 113 449 киши (етакчи – Россия); қисқа муддатли яшаш учун рухсатнома билан - 86 188 (етакчи Россия); талаба визаси билан яшаётганлар - 12 613 (етакчи - Озарбайжон) ўнта давлатда учинчи ўринни эгаллайди.

Туркманистон оилалари сони бўйича олтинчи ўринда, уларнинг сони 5419. Бу ерда етакчи Озарбайжон.

Умуман олганда, Туркия ҳукумати туркманларга у ёки бу шаклда 217 669 та яшаш учун рухсатнома берган.

Туркия миграция хизмати маълумотларига кўра, 2023 йил бошида Туркманистоннинг 222 090 фуқароси мамлакатда қонуний рўйхатга олинган. Мустақил манбаларга кўра, Туркиядаги туркман фуқаролари сони анча кўп.

Ўтган ой охирида Туркиянинг минтақавий миграция департаментлари паспорти муддати ўтган Туркманистон фуқароларидан яшаш учун рухсатномани узайтириш бўйича аризаларни қабул қилишни рад этишни бошлади.

Туркманистон ҳукумати хорижда қонуний ёки ноқонуний яшаётган фуқаролар ҳақида маълумот бермайди.

XS
SM
MD
LG