Ссылки доступа

Тожикистонда армияга чақирув учун қуръа ташланмоқда (видео)


1 апрелдан Тожикистонда баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув кампанияси бошланди. Мамлакатнинг турли вилоятларида ёшларни Қуролли Кучлар сафига жалб этишнинг турли усулларидан фойдаланилмоқда.

Янги усуллардан бири Вахш вилоятида бўлиб ўтди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари «+» ёки «-» ёзилган қоғоз варақларини яширадилар, бўлажак аскар эса яширилган қоғозлардан бирини танлайди. Йигитларга «+» чиқса армияга боради, «-» чиққан тақдирда, бормайди.

Ҳарбий ёшдаги йигитларнинг ота-оналари мажбурий иштирокида ўтказиладиган бундай қуръа ташлаш маросими Тожикистоннинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказилади. Ўғли Россияда ишлаётган ва «+» олганлар фарзандларини ҳар қандай ҳолатда уйига қайтариб, армияга юборишлари керак.

Сиёсий фаол Рамазон Ҳусайниённинг айтишича, Исфарада ҳам шундай амалиёт ўтказилган.

“Аскар ёшидаги ўғиллари борлар учун электр токи ўчирилади. Рамазон ойида масжидлар ёпилади. Давлат муассасаларида яшовчиларга ота-оналар ўғилларини Россиядан қайтишга мажбурламагунча керакли маълумотнома ва ҳужжатлар берилмайди”, - дейди фаол.

Айни пайтда ҳуқуқ ҳимоячилари лотерея ўйнаш ва ота-оналарга босим ўтказишни армияга чақиришнинг самарасиз усуллари деб ҳисобламоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, ҳарбий хизматни ўташ учун зарур шарт-шароитнинг йўқлиги, аскарларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш, баъзан ҳарбий хизматчиларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлаётган «дедовшина» ёшларнинг Тожикистон армиясида хизмат қилишни истамаслигининг асосий сабабларидандир.

XS
SM
MD
LG