Ссылки доступа

Тожикистон фуқароси Россиядан 100 йилга депортация қилинди


Тожикистон фуқароси Алижон Раҳмонов Россиядан 100 йилга депортация қилинди. Депортация бўйича суд қарори нусхасини мухожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаол Каримжон Ёров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чоп этди.

Ҳужжатга кўра , 26 яшар Тожикистон фуқаросига жорий йилнинг 1 апрелидан то 2123 йилгача Россия Федерациясига кириш тақиқланди. Ҳисоблаб чиқилса, у вақтга бориб Раҳмонов 126 ёшга тўлади.

Россия расмийларидан изоҳ олишга уринишларимиз бесамар кетди.

Ёровга кўра, Алижон Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш қонун-қоидаларини бузган ва бунга қадар ҳам бошқа бир тожик фуқароси мамлакатдан 99 йилга депортация қилинган. Бироқ, амалиётга 100 йиллик депортация ҳали қайд этилмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, амалдорлар бундай қарорга қачонки муҳожирлар уларнинг "асабига тегиб", ўз "ҳуқуқларини талаб қилишганида" келишади.

Сўнгги йилларда Россиядан 200 мингдан ортиқ тожикистонлик муҳожир бадарға қилинди. Одатда мамлакатга киришга тақиқ 3 йилдан 5 йилгача қўйилади.

XS
SM
MD
LG