Ссылки доступа

Туркманистонда давлат хизматчилари ипак қурти етиштиришга жалб қилинмоқда


Ипак қурти
Ипак қурти

Туркманистоннинг аксарият деҳқонлари пилла етиштиришнинг даромадсизлиги сабаб, бу машғулот билан шуғулланишдан бош тортишади. Шу сабаб ҳам ҳукумат эндиликда бу тадбиркорликни бюджет ташкилотлари ходилари гарданига юкламоқда.

Мамлакат вилоятларида ҳар бир бюджет ходимига 2 граммдан ипак қурти тарқатилиб, уни парваришлашдан бош тортганлардан 150 манат (43 доллар) жарима талаб этилади.

Кенг тарқалган ишсизлик шароитида давлат хизматчиларининг ҳокимият талабларига рози бўлишдан бошқа иложи йўқ. Айни пайтда бир қанча пилла етиштирувчилар ипак қурти парваришлашнинг фойдасизлигидан шикоят қилишди.

“Пилла етиштирувчи фермерлар ипак қурти боқишдан бош тортмоқда. Некаги давлат пилла учун арзимаган пул тўлайди. Бир килограмм пилла 25 манат. Яъни, пилланинг нархи 1 килограмм пиёзга тенг", – дейди қишлоқ хўжалиги мутахассиси.

Мари вилоятида ипак қурти парваришига озодликдан маҳрум этилган муқаддам судланганлар ҳам жалб этилган.

2023 йилда Туркманистонда 2 300 тонна пилла етиштириш режалаштирилмоқда. Ўтган йилнинг июль ойида Туркманистон ҳукумати 2 300 тонна пилла етиштириш режасини амалга оширишини маълум қилган эди.

Туркманистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги, жумладан, пахта етиштириш ва ипакчиликда мажбурий меҳнатдан фойдаланаётгани учун танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG