Ссылки доступа

Туркия паспорт муддати ўтган туркманларга яшаш рухсатномасини беришни қайта бошлади


Перечень документов для продления ВНЖ
Перечень документов для продления ВНЖ

Туркия Миграция хизмати паспорт муддати ўтган, лекин Туркманистон консулликлари томонидан узайтириб берилган туркман муҳожирларига вақтинчалик яшаш рухсатномасини беришга қарор қилди.

Март ойи охирида Туркиянинг минтақавий миграция департаментлари паспорт муддати ўтган Туркманистон фуқароларидан яшаш учун рухсатномани узайтириш бўйича аризаларни қабул қилишни рад этишни бошлади. Рад жавобини Истанбулнинг Эсенюрт ва Фотиҳ туманлари миграция бўлимларига мурожаат қилган туркманлар олишган, дея хабар беради ТҲФ инсон ҳуқуқлари ташкилоти.

Бироқ, 3 апрель куни Туркия Миграция хизмати муддати ўтган паспортга эга туркман муҳожирлари тоифасига Туркманистон консулликлари томонидан узайтирилиши шарти билан яшаш учун рухсатнома беришга қарор қилган. Чет элликларнинг Туркияда қонуний қолишлари учун вақтинчалик яшаш учун рухсатнома талаб қилинади.

Туркманистон Туркияда қонуний бўлган фуқаролар сони бўйича биринчи уч мамлакат қаторига киради.

ТҲФ Туркшунослик институти томонидан эълон қилинган маълумотларга таянган ҳолда маълум қилишича, сўнгги 18 йил ичида Туркиядаги хорижликларнинг расмий сони етти баробардан зиёд ошган.

Туркия миграция хизмати маълумотларига кўра, 2023 йил бошида Туркманистоннинг 222 090 фуқароси мамлакатда қонуний рўйхатга олинган. Мустақил манбаларга кўра, Туркиядаги туркман фуқаролари сони анча кўп.

2022 йил сентябрь ойида Туркия Туркманистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилди. Шундан сўнг Туркманистон фуқароларининг Туркиядаги аҳволи янада мураккаблашди. Туркманистон фуқаролари 15 йил давомида Туркияга визасиз кириб, 30 кунгача мамлакатда қолишлари мумкин эди, бу борада Туркия туркман меҳнат муҳожирлари учун асосий манзилга айланди.

XS
SM
MD
LG