Ссылки доступа

Путин Қозоғистонга ташриф буюрса, ҳибсга олинадими?


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро жиноий суд томонидан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганига изоҳ берди.

Ташқи ишлар вазирлигининг жавобига кўра, Владимир Путин Қозоғистонга навбатдаги ташриф билан келса, ҳибсга олинмайди.

“Биз Рим статутини имзолаганимиз ёки ратификация қилганимиз йўқ. Низом Қозоғистонга тааллуқли эмас ва у бўйича бизда ҳеч қандай мажбурият йўқ”, — деди ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров.

Халқаро жиноий суд (ХЖС) 17 март куни Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Улар украиналик болаларни Россияга мажбуран депортация қилишда айбланмоқда.

Путин Рим статусини ратификация қилган дунёнинг 123 та давлатидан исталганида трибунал талабига биноан ҳибсга олиниши мумкин. Улар орасида Тожикистон ҳам бор. Бундан ташқари Арманистон ҳам Рим статутини ратификация қилиш жараёнида.

XS
SM
MD
LG