Ссылки доступа

Қозоғистон йирик нефть компаниялари устидан судга мурожаат қилди


Қозоғистон республика расмийларига кўра, тендер шартларини бузган ва ишни тўлиқ якунламаган дунёдаги бир қанча йирик нефть компаниялари устидан судга мурожаат қилган.

Қозоғистондаги иккита йирик нефть конлари – Карачаганак ва Қашағонни Қозоғистон ҳукуматидан арбитраж судига даъво аризаси олди. Рухсатсиз сарфланганлик айбловлари остида миллиардлаб доллар даромадлар хавф остида қолмоқда, дейилади Bloomberg хабарида.

Bloomberg агентлигининг ёзишича, Қозоғистон ҳукумати лойиҳа ҳамкорлари Қашағон учун 13 миллиард доллар ва Карачаганак учун 3,5 миллиард долларни харажат сифатда ажратмаслиги керак. Даъволар Карачаганак учун 2010 йилдан 2019 йилгача ва Қашағон учун 2010 йилдан 2018 йилгача бўлган даврни қамраб олади, деб ёзади агентлик.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев июнь ойида Россиянинг “Россия 24” давлат телеканалига берган интервьюсида хорижлик ер қаъридан фойдаланувчилари билан маҳсулот тақсимоти бўйича келишувларни “тартибга солиш” зарурлигини айтган эди.

Хусусан, у 1990 йиллар бошида Қозоғистон ҳукумати хорижий инвесторларни таклиф қилишга “мажбур бўлганини”, “чунки ўша пайтда Қозоғистонда йирик активларни хусусийлаштириш учун маблағ бўлмаганини” таъкидлади.

Қозоғистондаги нефтнинг 80 фоизи асосан АҚШ ва Европа нефть компаниялари томонидан ўзлаштириладиган Карачаганак, Қашаган ва Тенгиз конларида қазиб олинади.

XS
SM
MD
LG