Ссылки доступа

Чироқчида Қизил китобга киритилган айиқ ИИБ бошлиғи буйруғи билан отиб ўлдирилди


Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига кириб келган Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ туман ИИБ бошлиғининг кўрсатмаси билан отиб ташланди. Туман ИИБнинг билдиришича, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун мана шундай чора қўлланилган.

Дастлаб қишлоққа айиқ оралагани тўғрисидаги видеолар ижтимоий тармоқларда 5 апрель куни пайдо бўлган эди. Видеода айиқ қишлоқдаги уйлародан бирининг оғилхонасига кириб олгани ва яширинишга ҳаракат қилаётгани акс этган.

Кейинроқ Табиат ресурслари вазирлиги 5 апрел куни айиқ Қумдарё дарёси атрофидаги жарликлардан биридаги ғорга кириб олганини билдирди. Вазирлик ушбу ҳудуд ИИБ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан қўриқланаётгани, аҳолининг ва айиқнинг хавфсизлиги таъминлангани тўғрисида хабар берди.

6 апрель куни эса Табиат ресурслари вазирлиги айиқ Чироқчи туман ИИБ бошлиғи кўрсатмаси билан отиб ташлангани тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлади. Вазирлик айиқнинг отиб ўлдирилишига алоқадор бўлган масъул раҳбарларга интизомий жазо чоралари кўрилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG