Ссылки доступа

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафот этди


Туркманистон ҳукумати Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси ва республика президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг бувиси Огулабат Бердимуҳамедованинг ўлимини расман тасдиқлади.

Муқаддас Рамазон ойида 86 ёшида Огулабат Бердимуҳамедова вафот этди, – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Туркманистон президенти Тожикистонга расмий ташрифини номаълум муддатга қолдиргани ҳақида хабар берилган эди. Mаълумотларга кўра, тегишли қарор сиёсатчининг бувиси, собиқ давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафот этган пайтда қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG