Ссылки доступа

БМТ махсус маърузачиси Тожикистондаги диний эркинликни ўрганади


Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачи Назила Ганеа 11-21 апрель кунлари Тожикистонга ташриф буюриб, ушбу соҳадаги муаммоларни ўрганади, дея хабар беради БМТнинг Тожикистондаги ваколатхонаси.

БМТ эксперти диний эркинлик, шунингдек, унинг сўз эркинлиги ҳуқуқлари билан ўзаро таъсирини баҳолайди, гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва болалар ҳуқуқларини муҳокама қилади.

Ташриф давомида у ҳукумат вакиллари, диний ёки диний жамоалар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари билан учрашади. У Душанбедан ташқари Хоруғ ва Хўжандга ҳам ташриф буюради.

Махсус маърузачининг кузатишлари асосан диний жамоалар ўртасида тинч-тотув яшашни қўллаб-қувватлаш, Тожикистонда экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилади.

Ташриф натижасида Ганеа 21 апрель куни БМТнинг Душанбедаги ваколатхонасида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида ўз кузатувларини тақдим этади, унга кириш чекланган ва фақат журналистлар учун рухсат этилади.

Махсус маърузачилар Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг махсус тартиблари деб аталадиган қисмидир. Улар муайян мамлакатлардаги вазиятларни ёки дунёнинг барча қисмларидаги тематик муаммоларни ҳал қилади.

Бу экспертлар ихтиёрий асосда ишлайди – улар БМТ ходимлари эмас ва ўз меҳнати учун маош олмайди. Улар ҳукумат ёки ташкилотлардан мустақил ишлайди.

XS
SM
MD
LG