Душанба куни Киев ва Москва кенг кўламли асирлар алмашинувини амалга оширди: 106 нафар рус ҳарбий асирлари 100 нафар украиналик ҳарбий асирга алмаштирилди.
Ҳар икки томон алмашинув ҳақида ҳисобот берди.
Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак Телеграмдаги хабарида озод этилган украиналиклар орасида урушнинг дастлабки ойларида қўлга олинган Мариупол шаҳри ва Азовстал металлургия заводи ҳимоячилари ҳам борлигини айтди.
Россия Мудофаа вазирлиги россиялик маҳбуслар музокаралардан сўнг қўйиб юборилганини маълум қилди.
Киев ва Москва 2022 йил февралида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери вақти-вақти билан асирларни алмаштириб туради.