Ссылки доступа

Туркиядаги депортация марказларида 450 га яқин туркман фуқароси сақланмоқда


Регистрация депортированных мигрантов, Турция (иллюстративное фото)
Регистрация депортированных мигрантов, Турция (иллюстративное фото)

Туркманистоннинг бир неча юз нафар фуқароси Туркиядаги депортация марказларида сақланмоқда.

“Туркманистон Хелсинки инсон ҳуқуқлари жамғармаси” Туркиядаги бир қанча депортация марказларида сақланаётган туркман фуқаролари ҳақида баъзи маълумотларни эълон қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, айни пайтда Туркманистоннинг 100 га яқин фуқароси Анқара яқинидаги Чанкири депортация марказида сақланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркияда ҳибсга олинган муҳожирларни депортация қилиш учун 30 та марказ борлигини хабар қилди. У ерда сақланаётган туркманларнинг ҳужжатлари йўқолган ёки муддати ўтган рейдлар чоғида турк полицияси томонидан қўлга олинганлардир.

Депортация марказларида сақланаётган Туркманистон фуқаролари ўз тақдири тўғрисидаги қарорни бир неча ойдан бери кутишмоқда.

Туркияда қўлга олинган туркман фуқароларининг аксарияти паспорти муддати ўтган ёки мамлакатда қолишга рухсати йўқ ноқонуний муҳожирлардир. 2022 йил сентябридан Туркманистон томонининг илтимосига кўра виза режимининг жорий этилиши туркман фуқароларининг Туркиядаги аҳволини мураккаблаштирди.

Мамлакатлар ўртасидаги визасиз режим даврида 15 йил давомида Туркия Туркманистон фуқаролари орасида меҳнат миграцияси учун энг муқобил манзилга айланди. Мустақил манбаларга кўра, мамлакатда бир миллионга яқин туркман фуқаролари бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, Туркманистоннинг атиги 222,09 минг фуқароси қонуний равишда Туркияда истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG