Ссылки доступа

Тожикистон ва Хитой бир биридан кескин фарқ қилувчи савдо маълумотларини тақдим этди


Ўтган йили Тожикистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 2,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир.

Бу ҳақда 11 апрель куни Душанбедаги расмий тадбир чоғида Хитойнинг Тожикистондаги элчиси Жи Шумин Хитой божхона статистикасига таянган ҳолда маълум қилди.

Бироқ Тожикистон томонининг рақамлари элчи маълум қилган кўрсаткичлардан кескин фарқ қилади.

Тожикистон томонининг тақдим этган астатистик маълумотига кўра, ўтган йили Тожикистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард 200 миллион долларни ташкил этган, шундан 368 миллион доллари экспорт, 842 миллион доллари эса импортдир.

Хитой божхона статистикасига кўра, Пекин 2 миллиард 217 миллион долларлик маҳсулот етказиб берган ва Душанбедан 381,7 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган.

Икки давлатнинг статистик кўрсаткичларида тахминан 1,5 миллиард доллар қаерда «йўқолгани» номаълум.

Илгари Тожикистон божхона органлари икки давлат статистикасидаги фарқни турли ҳисоб усуллари, шунингдек, Пекин ўз статистик маълумотлари ва Тожикистон орқали транзит ўтадиган товарларни қайд этиши билан боғлаган. Аммо баъзи экспертлар бу фарқни тожик одатларидаги коррупция билан боғлайди.

Айни пайтда Тожикистон бир қанча ширкатларни товарларни импорт қилишда божхона тўловлари ва солиқ тўлашдан озод қилди. Бу товарларнинг асосий қисми Хитойдан келтирилади.

XS
SM
MD
LG